Форумдан кейинги ўйлар
Ахборотнинг, матбуот хизматининг ўрни жамиятнинг ҳаёти ва тараққиётида муҳим ўрин тутиши сир эмас. Уни таъбир жоиз бўлса, жараённинг барометри сифатида воқеликка холисона, одилона назар ташлаш орқали маълумотларни шарҳлаш ёритиш билан богълиқ вазифаларни адо этади. Шунинг учун ҳам аксарият ташкилот ва муассасаларда, вазирлик ва қўмита тизимларида матбуот хизмати жорий этилган. Улар бевосита шу тизимнинг ривожига ҳисса қўшиш билан биргаликда янгиликларни, инновацион жараёнларни оммаллаштиришга ҳам хизмат қилади. Нуфузли олий таълим муассасасларидан Тошкент давлат Иқтисодиёт унверистетида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан “Олий таълим муассасаларида ахборот хизмати фаолиятини такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида форум ташкил этилгани ҳам бу борада ижобий аҳамият касб этди. Унда 100 дан ортиқ олий таълим муассасаларининг матбуот котиблари иштирок этишди. Вазирлик ахборот хизматининг раҳбари Сардорбек Усмонов форумнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди, ТДИУ ректори Конгратбай Авазембетович Шарипов форум қатнашчиларини самимий табриклади. Сўнгра дастур бўйича барча яқинда 70 миллион сўмга жиҳозланган университетдаги медия студияга боришди. Матбуот хизмати учун яратилган шароитлар билан танишишди.
Тушликдан сўнг форум ўз ишини давом эттирди. Соҳа мутахассисларининг иштироги маслаҳати бу борада матбуот котиблари учун асқотиши тайин. Форум давомида иқтидорли журналист Зафарбек Амирқулов матбуот котибининг вазифаси ва ўзи фаолият кўрсатаётган муассасада унга яратилган шароитлар билан богълиқ ҳолдаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Янгилик, хабар мақола, матбуот хабарномаларининг қандай тайёрланиши бўйича ахборот берди. Edu.uz сайтига, вазирлик порталига берилиши зарур бўлган хабар, мақола учун талаблар ҳақида гапириб жумладан, ўша хабарнинг олий таълим вазирлигига дахлдорлиги ва бунинг қандай фойдаси борлиги, долзарблиги, қайси муаммога ечим бўлиши муҳим эканини эътироф этди.
Айни пайтда нафақат ёзма балки, аудиовизиуал имкониятлардан фойдаланган ҳолда видеороликлар тайёрлаш зарурияти борасида сўз очди. Сўнгра ўз тажриба ва кўникмаларини ўртоқлашиш мақсадида Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ректори Шерзодхон Қудратхўжаев ташриф буюрди ва касбнинг нозик жиҳатлари, сўз эркинлиги борасида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги”да ҳам ибратли фикрлар эътироф этилганлигини таъкидлаш зарур. Давлат раҳбари касбий байрам билан табриклаш асносида, ютуқ ва анъаналарни сақлаб қолиш, холислик ва ҳаққонийлик принципларига, қонун талабларига қатъий риоя қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси томонидан илгари сурилган бир қатор ташаббуслар яъни миллий медиа маконимизга дадил кириб келаётган ёш журналистлар, блогерлар ахборот тизимлари ходимлари иштирогида “Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлиги” мавзусида илмий - амалий конференция ташкил этишни эътироф этганлари ўринли бўлди. Айни пайтда, оммавий ахборот воситаларида “Ўзбекистон журналистика мактаби: ижодий мерос ва анъаналар”, "Жамият ва ахборот воситалари”, “Журналистика одоби" каби мавзуларда давра суҳбатлари ва маҳорат дарслари ташкил этиш ижодий танловлар уюштириш борасдиа ҳам ўз мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Шундай экан, қаламнинг кучи, микрофон, минбар видеокамеранинг моҳиятини ҳис этиш тўртинчи ҳокимиятнинг жамият ҳаётидаги ўрнини англаш демакдир.
ТИҚХММИ матбуот хизмати