ХИТОЙЛИК ПРОФЕССОР БИЛАН МУЛОҚОТ
Тажриба илмий ва амалий фаолиятдан келиб чиқади. Ҳар қандай назария амалиётдан қувват олади ва ўзининг моҳиятини намоён этади. Бу борада хорижлик олимлар билан учрашув ҳам асқотиши аниқ. “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва GidroLeaders гуруҳи аъзолари билан Хитой фанлар академияси қошидаги Xinjiang экология ва география институти профессори Lan Zhiqiang ва илмий тадқиқотчилар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбати жонли тарзда, самимият руҳида кечди. Тегишли саволларга тўла ва тўғри жавоб олингани аҳамиятли бўлди.
Институт Матбуот маркази раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов