Экскурсия - маърифат сари йўл
2019 йилнинг 25-27 сентябрь кунлари “Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш” кафедраси ва М.Улуғбек туманида жойлашган БМКВ “Агромаш” АЖ, “Электрқишлоққурилиш” АЖ ва “Қишлоқэнерголойиха” АЖ каби ишлаб чиқариш корхоналари билан хамкорликда 5430500 – Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти таълим йўналиши 1-курс талабалари учун кўчма машғулот ва экскурсиялар ташкил қилинди.
ҚСХЭТ йўналиши 101-гуруҳга “Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш” кафедраси ассистенти А.Турдибоев, 102-гуруҳга “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси ассистенти С.Намозов, 103-гуруҳга “Электротехника ва мехатроника” кафедраси доценти А.М. Денмухаммадиевлар масъуллигида кўчма машғулот ва экскурсиялар ташкил қилинди. Талабалар барча ишлаб чиқариш корхоналарини кўздан кечириб чиқишди ва ўзлари қизиққан саволларга мутахассислардан атрофлича жавоблар олишди. Бу каби кўчма машғулот ва экскурсиялар 1-босқич талабаларига қизиқиш уйғотди ва келажакда бу жойларда ишлаш учун ва соҳани янада ривожлантириш учун керакли тавсияларни ўзларига белгилаб олишди.
101-гуруҳ талабалари ва “ЭТваЭЖФ” кафедраси ассистенти А.Турдибоев ахбороти
Институт Матбуоти хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов