Ёш профессор-ўқитувчилар учун давра суҳбати

Ўзаро фикр алмашув, тажриба алмашувларнинг ўрни катта бўлгани каби, кўникма ва малака ҳосил қилишнинг ҳам роли шу даражада аҳамиятлидир. Ўқитувчининг ижтимоий нуфузи ва мавқеининг ошиши ҳам аслида, шундан. ТИҚХММИ Қарши филиалининг ёш профессор-ўқитувчилари учун ТИҚХММИ Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети декани, т.ф.д., профессор Исақов Абдусаид Жалилович томонидан “Олий таълим муассасалари рейтингини оширишда профессор-ўқитувчиларнинг роли” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Учрашув давомида проф.А.Ж.Исақов томонидан ўқув жараёнида, услубий ва илмий фаолиятда профессор-ўқитувчилар айнан қайси жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги батафсил тушунтирилди. Карантин қоидаларига кўра, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўтказилган ушбу учрашув жуда мазмунли ўтди ва “устоз-шогирд” тизимида ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.

ТИҚХММИ Матбуот хизмати