Ҳоҳаи университетида маданиятлар фестивалида ўзбек жамоаси иштирок этди
2019 йилнинг 26 октябр куни Хитой Халқ Республикасида жойлашган Ҳоҳаи Университетида бўлиб ўтган Халқаро миллий маданият фестивали (Интернатионал cултурал фестивал) да ТИҚХММИ битирувчилари Ўзбекистон жамоаси таркибида иштирок этдилар. Ушбу фестивал ҳар йили ан`анавий тарзда ташкиллаштирилиб, уч хил йўналишда ўтказилади. Ўзбекистон жамоаси мавжуд “Кўргазмали майдон”, “Ҳалқаро миллий кийимлар кўргазмаси” ҳамда “саҳна кўриниши” йўналишларининг дастлабки иккита йўналишида иштирок этиб, келганларга Ўзбек маданий ме`росининг на`муналарини намойиш қилдилар. Бу фестивалда Ўзбекистонни яхшироқ таништириш учун миллий дастурхонга ош, норин, сомса, ширинликлар ва турли хилдаги нонлар мехмонларга тортиқ қилинди. Турли хилдаги рангдор миллий кийимларимиз айниқса келганларда катта қизиқиш ўйғотди. Турли давлатдан келган талабалар ўзбек миллий қўшиқларига рақсга тушишиб, тайёрланган миллий таомлардан татиб кўришди.
Айтиш жоизки, бу иштирок Ўзбекистон жамоасини Университет тарихида илк бор бўлишига қарамасдан, иштирок этган 26 давлатлар орасида алоҳида ажралиб турганини, Ҳоҳаи ҳалқаро ишлари бўлими декани Фан Руини бу йилги фестивал ҳақида билдирган фикрларида ўз исботини топди. Жумладан, у фестивал якунлари тўғрисида билдириб: “Бу йилги фестивал ҳар йилгидан ҳам ўзгача юқори кайфиятда ўтди. Ранг-баранг маданиятлар ва саҳна чиқишларию, давлатлар безатган кўргазмали майдонлар айниқса эсда қоларли бўлди. Ўтган йил 16 давлатлар ўз чиқишларини намойиш қилган бўлсалар, бу йил бу рақам 26 тага етди. Алоҳида айтишим жоизки, ўзларининг илк чиқишларини қилаётганликларига қарамасдан Ўзбекистон, Озорбойжон ҳамда Индонезия давлатлари жуда яхши тайёргарлик кўришганини исботлашди. Айниқса, Ўзбекистоннинг фестивалга алоҳида тайёргарлик кўрганини шу ерда йиғилган барчамиз кўриб гувоҳи бўлиб, табир жоиз бўлса, таътиб кўрдик. Шахсан мен бундай юқори кайфиятда ўтган фестивалдан жуда мамнун бўлдим ва ҳар йили бу фестивални ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давом этамиз. Иштирок этган барча давлатлар ва иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман” деб ўз сўзини якунлади.
Маълумот тайёрловчи: Жамшид Эргашев Ҳоҳаи Университети магистранти