Конституция - бахтимиз пойдевори

Жорий йилнинг 26 ноябрь санасида 2 - талабалар турар жойининг 6 - қаватида “Гидротехника қурилиши” факультети талабалари билан “Гидромелиоратив ишларни ташкил этиш ва технологияси” кафедраси ассистенти М.Н Сатторов, стажёр – ўқитувчиси С.М Меликузиевлар яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан “Конституция - бахтимиз пойдевори” мавзусида учрашув ташкил этдилар.

Учрашувда ҳар бир давлатнинг тартиб-қоидалари, эзгу умидлари, истакларини ва мақсадларини рўю-рост ифодаловчи юзи – Конституция эканлиги, Конституция – тарихий аҳамияти беқиёс бўлган ҳужжат ҳисобланиши, уни шу вақтга қадар давлатчилигимиз тарихидаги бошқа ҳужжатларнинг бирортаси билан ҳам қиёслаб бўлмаслиги, унда тарихийлик замонавийлик билан уйғунлашиб, жаҳоннинг ижтимоий, сиёсий, фалсафий ва ҳуқуқий тафаккури соҳасида эришилган барча ютуқлар мужассамлиги таъкидлаб ўтилди.

 

ГМИТЭ ва Т кафедраси стажёр-ўқитувчиси С Меликузиев ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов