Спорт дўстлик ва тинчликка таянч

     Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида спортни ривожлантиришга ва ёш спортчиларни Халқаро миқёсда рақобатбардошлигини ошириш, жисмоний салоҳияти юқори, руҳий тетик спортчиларни тайёрлашга катта эътибор кўрсатиб келинмоқда.  Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни иккинчи ташаббус айнан ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шороитлар яратишга йўналтирилган.  Ҳозирги кунда ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, республикамизда мавжуд барча олий таълим муассасасида спорт билан шуғулланишга барча шарт-шароитлар мавжуд. Ушбу шароитлардан унумли фойдаланиш талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ер ресурсларини бошқариш факультети жорий йилнинг 26 ноябр куни факультет декани Ш.Нарбаев ва ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, факультет ёшлар иттифоқи ташаббуси билан 1 курс талаба-ёшлар ўртасида “СПОРТ - ТИНЧЛИК ЭЛЧИСИ” шиори остида “Декан кубоги” спорт ҳафталиги бошланди. Курслар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.  Ушбу мусобақада факультетимизни иқтидорли, спортга иштиёқи баланд 1 курс талабалари гуруҳлар миқёсида ўзаро беллашишди. Юқори кайфиятда бўлиб ўтган ушбу мусобақамизда учинчи ўринни 1 курс 2 гуруҳи, иккинчи ўринни 1 курс 6 гуруҳи, фахрли биринчи ўринни 1 курс 8 гуруҳ талабалари эгаллашди. Барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз. Ушбу мусобақа факултетдаги спорт ҳафталигини очилиши десак бўлади. Ҳафта давомида спортни бошқа турлари бўйича ҳам мусобақалар ташкиллаштирилади.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати