Майда масштабли тупроқ карталарини тузиш йўллари

Бугун 28 ноябр 2018 йил иккинчи жуфтликда Ер ресурсларини бошқариш факультети талабаларига Геодезия ва геоинформатика кафедраси катта ўқитувчиси Абдурахмонов Сарвар Нарзуллаевич “Майда масштабли тупроқ карталарини тузиш йўллари мавзусида Очиқ маъруза ўқиди. Маърузада факультет декани Зариф Муқимов ҳамда Геодезия ва геоинформатика кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Маърузачи Тупроқ карталарини аҳамияти, уларни тузишдан мақсад, тупроқларни харитага тушириш ҳақида талабаларга тушинчалар берди.  Шу билан бирга “Тупроқ карталарини тузишда олиб бориладиган генерализация ишларини 3 та йўналишга ажратиши ҳақида қуйидаги маълумотларни ьериб ўтди: 1)тупроқ классификацияси, карта тузиш методлари бўйича ишлар, яъни устунлик қиладиган тупроқ бўйича, ёки тупроқ компонентлари ва тупроқ қоплами майдони бўйича; 2) тупроқ таркиби бўйича ишлар, яъни тупроқ қоплами компонентлари таркиби, ўзаро боғлиқликлари ва уларнинг геометрик хусусиятлари бўйича; 3)тупроқ қоплами хусусиятига қараб классификациялар ва таркибни умумлаштириш йўллари бўйича генерализация ишлари. Дарс сўнгида талабалрни ўтилган мавзу бўйича тезкор баҳолаш учун тест саволлари берилди ва талабалар баҳоландилар.   

 

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти