Президент мурожаатномаси талабалар муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси республикамиз бўйлаб кенг жамоатчилик томонидан катта эътибор ва қизиқиш билан тингланди. Бугунги кунда Мурожаатнома  кўплаб ташкилот, идора ва муассасаларда, турли жамоаларда кенг ўрганилмоқда ва тешгишли вазифалар бегилаб олинмоқда. Шу жумладан бу фаолиятда талабалар ҳам четда қолаётганлари йўқ.

ТИҚХММИ Ирригация ва мелиорация кафедрасининг профессор-ўқитувчилари томонидан 4-талабалар турар жойида ўтказилган тадбир ҳам Президент мурожаатномасини кенг ўрганиш, тўғри талқин қилиш ва унга муносиб равишда фаолият олиб боришга қаратилди. Тадбирда устозлар томонидан Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти кенг очиб берилди. Доцент Адҳам Маматалиев мурожаатномада келтирилган асосий жиҳатларини айтиб ўтиб, уларни кенгроқ тушунтириб берди. Катта ўқитувчи Дилбар Абдураимова эса Мурожаатномада қабул қилиниши ва қайта кўриб чиқилиши назарда тутилган қонунлар, кодекслар, концепциялар, дастурлар ва стратегиялар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

Ҳамжиҳатликда ўтказилган бу тадбирда талабалар  фаол иштирок этишди. Уларни қизиқтирган саволларга устозлар доцент Шавкат Ботиров, Гулнора Ахмеджанова, Даврон Юлчиев, Жавлон Ишчанов, Маҳбуба Ҳайитова, Шоҳрух Азизов, Элёр Маликовлар батафсил жавоб бердилар.

Учрашув қизиқарли, кўтаринки руҳда ўтди. Барчада катта таассуротлар қолдирди.

Доцент Адҳам Маматалиев ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов