Президент мурожаатномаси амалда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожатномаси биз ёшлар учун бир уйғониш, мақсадимиз йўлида дадил қадам ташлаш учун яна бир бор тиргак бўлди десак муболаға бўлмайди. Шу муносабат билан Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти факултети 2 Талабалар турар жойида Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини А.Ботиров, “Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари” кафедраси мудири Д.Қодиров ва кафедра ассистенти О.Қиличовлар талаба ёшларга президент мурожаати бўйича тарғибот ишларини олиб борди. Талабаларга Президентимизнинг олий мажлисга мурожатномаси юзасидан давра суҳбати ўтказишди. Давра суҳбати жуда қизиқарли ва савол жавобга бой бўлиб ўтди. Мазкур давра суҳбатидан талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

“Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти" факультети Ёшлар билан ишлаш  бўйича декан ўринбосари Аброр Ботиров ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов