Президент мурожаатномаси талаба-ёшлар нигоҳида
Жорий йилнинг 24-январ куни Президентимиз Олий Мажлисга мурожаатнома йўллади. Ушбу мурожаатномада ижтимой-сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳаларнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Институтнинг "Гидромелиорация" факултетининг барча кафедраларининг мудирлари ва профессор-ўқитувчилари томонидан 4-ТТЖ да яшаётган талаба ёшларга Президентнинг мурожаатномаси етказилди. Мурожаатноманинг асосий мазмуни моҳияти ва ундаги талаба-ёшларга эътибори тушунтирилди. Бугунги кунда талаба-ёшларга катта имкониятлар берилгани ва шунингдек, уларнинг ўқиши, интилишлари ва бўш .вақтларини мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор берилди. “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” каби дастурлар доирасида лойиҳалари амалга оширилди. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари халқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди. Жорий йилда бу борадаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Натижада 416та қишлоқ янгича қиёфага эга бўлди.
Ўтаётган йилда ҳаётимизнинг бошқа соҳаларида, жумладан, илм-фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш йўлида ҳам муҳим қадамлар қўйилди. Айниқса, юртимиз ёшлари Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ва Пара-Осиё ўйинларида, Аргентинада ўтказилган ўсмирлар Олимпиадасида юқори ўринларни олгани бизга ғурур ва ифтиҳор бағишлайди. Мурожаатномада бугунги кунда дунёда бўлиб ўтаётган хавф-хатарлар ҳақида ҳам алоҳида эътироф этилди. Ёшларга катта имкониятлар берилаётган бир даврда бу имкониятлардан унумли фойдаланиш, талаба-ёшларга кутубхоналардан фойдаланиш, мунтазам шуғулланишлари айтилди. Ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқаришимиз керак. Шу мақсадда, мактабгача таълим тизимини ривожлантиришимиз, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилашимиз керак. Халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, биз учун ҳаётий муҳим масаладир. Тинчлик ва соғликни таъминласак, қолган ҳамма нарсага эришамиз. Халқ денгиз бўлса, ёшлар унинг тўқинидир. Мурожаатномани ҳаётга йўлланма, тараққиётга қўллланма десак муболаға бўлмайди.
"Гидромелиорация" факултетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини О.Ҳабибуллаев ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов