Илм-маърифатнинг сир-асрорлари
2020 йил 29 январь куни В бино 6-Зал ҳамда Г бино Г-315 аудиторияларда Магистратура бўлимининг 1, 2 - курс иқтидорли магистрантларига 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қишлоқ ва сув хўжалиги таълим соҳаси учун таянч докторантура бўйича совриндори “Иқтисодиёт” кафедраси 3-курс таянч докторанти Эшматов Сирожиддин Келдиярович ва Магистратура бўлими бошлиғи А.А.Янгиев “Илм-фанга қадам босиш сирлари” тўғрисида тадбир ўтказди. Тадбирда С.Эшматов магистрантларга илм-фан соҳасида эришган ютуқлари, илм-фанга қадам босиш сирлари ва босқичлари, чет эл тажрибалари, етук мутахассис бўлиб, етишиш учун шиддатли меҳнат қилиш, тинимсиз изланишлар олиб бориш тўғрисида мисоллар билан маъруза қилди. А.А.Янгиев ҳам ўз фаолияти давомида илм-фан йўлида амалга оширган ишлари, тажрибаларини айтиб бериб, магистрантларни мустақил илм билан кўпроқ шуғулланишга, илм ишлаб чиқаришдаги муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган бўлиши тўғрисида айтиб ўтди. Магистрантлар саволларига тўлиқлигича жавоб берилди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов