Биринчи Президент хотирасига юксак эҳтиром

   Мустақиллик йилларида мамлакатимиз эришган барча ютуқ ва марралар Ислом Каримов номи ва фаолияти билан боғлиқ. Биринчи Президентимиз мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишдан тортиб, унинг тараққиёти, жаҳонда ўз ўрни ва сўзига эга давлатга айланиши йўлида юксак фидойилик кўрсатиб меҳнат қилди. Унинг тенгсиз жасорати ва узоқни кўзлаб юритган доно сиёсати туфайли Ўзбекистон тарихан қисқа даврда изчил ривожланиш йўлини босиб ўтди, мамлакатимизни дунё таниди. Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. У нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Гидромелиорация” факультети Гидрология (Дарё ва сув омборлари гидрологияси) йўналишининг гуруҳ мураббийси Жумабаева Гулнора  Усманбаевна  1 босқич талабалари билан Ислом Каримов мажмуасига ташриф буюрди. Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёев “Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак” бонг уриб қўймасдан, ҳамдўст барча давлатлар раҳбарларини ҳам аҳил-иноқ ва ўзаро ҳамкорликда тотув яшашга даъват этди ва маълум маънода бунга эришди ҳам. Дарҳақиқат, Ер юзида тинчликни сақлашга,  халқлар дўстлигини мустаҳкамлашга, умуминсоний қадриятларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси жаҳон ҳамжамияти эътироф этилган мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси Ислом Каримовнинг муқаддас хотираси ҳар қанча эъзозга, ҳурматга лойиқдир.

 

 

ТИҚХММИ  матбуот  хизмати