Тил билган эл билар
2019 йил 28 март куни ТИҚХММИ 2-маърузалар залида “Тиллар” кафедраси профессор-ўқитувчилари Э.Юсупов, У.Ташева, И.Алленова ҳамда “СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиевлар ҳамкорлигида институтнинг “СХТЭ ва Б” ва “ҚХМ” факультетлари талабалари учун таклиф этилган Москва Давлат педагогика институти профессори Янченко Владислав Дмитриевич иштирокида “Рус тилини ўрганишнинг замонавий усуллари” мавзусида маъруза ва маҳорат дарси ўтказилди.
Тадбирда талабаларимизни рус тилини ўрганишга бўлган қизиқишлари ўтказилган савол-жавоблар ва интерактив ўйинларда намоён бўлди. Бугунги кунда ёшлар орасида рус тилини ўрганиш ва унга қизиқиш юқори бўлаётганлиги кўришимиз мумкин. Маъруза қизғин савол-жавоблар асосида ўтди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов