Таҳлилий тақдимотлар
Сув ресурсларини бошқариш, экология ва атроф -муҳитни муҳофазаси муаммолари шўъбасида биринчи куни 24 мақола тақдимот қилинди. Презентациялар атмосферани муҳофаза килиш, Орол денгизи, экология, ичимлик сув ва сув ресурсларини бошқариш муаммоларини ўз ичига қамради.
Айниқса, Д. Рустамининг инглиз тилида экотизим хизматига, З.Тиллаеванинг Қашқадарё ҳавзасида сув ва энергия самарадорлигини оширишга ва А. Ҳайдаровнинг шаҳарлар атмосферасини муҳофаза килишга бағишланган чиқишлари конференция қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди. Конференциянинг биринчи куни талабалар ва ёш педагогларнинг фаол қатнашиши билан ўтди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов