Галдаги очиқ дарсда
Жорий йилнинг 27 март куни соат 08:30 да 612-хонада “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси мудири, доцент А. Бердишевнинг “Энергия тежамкорлик асослари” фанидан “Қувват коэффиценти ва уни ошириш усуллари” мавзусидаги очиқ дарси бўлиб ўтди.
Талабалар йўқлама қилиниб, журналлар тўлдирилгач, маъруза мавзуси таништирилди ва маърузанинг асосий қисмига киришишдан олдин ўтган машғулотлар савол ва тушунмаган масалалар бўйича қисман тушунтирилди. Талабалар дарсга 100% қатнашишди. Дарсда компьютер техникасидан (Power Point, Core Drave ва бошқа дастурлар ёрдамида) фойдаланиб мавзу материаллари талабаларга ўзбек тилида равон етказиб берилди. Дарс талабалар билан интерактив усулда жонли мулоқот савол-жавоб тарзида олиб борилди. Кириш қисмида давлатимизда олиб борилаётган ишларга, Президентимизнинг соҳага оид қарорига эътибор қаратилди. Мавзуни амалиётдаги муаммолар билан боғлиқ ҳолда ёритиб берилди. Қишлоқ хўжалигининг ишлаб чиқаришнинг мавсумийлигидан келиб чиққан ҳолда, ўзига хос хусусиятларига боғлаб талабаларга етказилди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов