Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф

“Ўзбекистоннинг бутун дунёга машҳур очиқ осмон остидаги музей-шаҳарлари кўп, – деб ёзади франциялик Жозефина Бернар хоним. – Шу билан бирга, мамлакатингизда мустақиллик йилларида шундай муҳташам бинолар қурилибдики, улар нафақат бетакрор қиёфаси, балки юртингиз тарихи, аждодларингиз бой меросини ўзида ёрқин акс эттириши билан ҳар қандай кишини ҳайратга солади. Гўзал пойтахтингиздаги Темурийлар тарихи давлат музейи менда ана шундай унутилмас таассурот қолдирди”.

Ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида музейларнинг ўрни, аҳамияти беқиёсдир. Музейлар ёш авлодни тарихимиз, моддий ва маданий меросимизни нақадар чуқур илдизга эгалигини сингдирган ҳолда, уларни Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари билан тарбиялашга хизмат қилмоқда. Шу мақсадни кўзлаб, “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедрасининг 1 босқич талабалари Амир Темур музейига ташриф буюрдилар.    

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати