Дунёни титратган зот
Давлатимиз мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ асрлар давомида аждодларимиз яратган улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклашга катта аҳамият берилди. Ўзбекистон халқи ўз тарихини тиклаш, ҳақсиз унутилган номларни, жаҳон ривожланишида муҳим роль ўйнаган тарихий шахсларни ёруғликка чиқариш имкониятига эга бўлди. Моҳир саркарда ва сиёсатчи, ислоҳотчи, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик илм-фан ва маданият ҳомийси бўлган Амир Темур ана шундай шахслар қаторида турарди. “Ер ресурсларини бошқариш” факультети декани Ш.Нарбаев ва факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ташаббуси билан бугун буюк саркарда таваллуд кунига бағишлаб, 4-талабалар турар жойида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда тарих фанлари доктори, профессор Ш. Ўлжаева ва Юридик фанлари номзоди, доцент Г. Худойбердиева “Дунёни забт этган миллатимиз фахри, буюк зот Ватанимиз кечмиши, бугуни соҳибқирон Амир Темур ҳаёт йўллари” мавзусида ўз маърузалари билан иштирок этишди. Улар ўз нутқида Амир Темур марказлашган давлатга асос солиб, унинг куч-қудратини ҳар томонлама мустаҳкамлаб ва ривожлантириб, шон-шуҳратини бутун жаҳонга ёйди. Буюк салтанатнинг ҳукмдори сифатида миллатлар ва халқларни бирлаштирди.
Унинг даврида, илм-фан, меъморчилик, тасвирий санъат, мусиқа, шеърият юқори чўққиларга кўтарилди. Бир сўз билан айтганда, Темурийлар даврида асос солинди. Ана шу тарихий ҳақиқат мамалакатимизни биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни доимо тўлқинлантириб келарди ва шу боис янги бир ғоя намоён бўлди. Бу – буюк бобокалонимиз хотирасини ўз она тупроғида, Ўзбекистонда абадийлаштириш ғояси эди. Шунга асосан биринчи Президентимизнинг фармони билан 1996 йил Амир Темур йили деб эълон қилинди ва унинг 660 йиллик юбилейи республикамизда кенг нишонланган деб талаба-ёшларга маълумотлар бериб ўтишди. Тадбир қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлиб, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар фаол иштирок этишди. Мутахассислар талаба-ёшларнинг саволларига ўз маърузаларида берган маълумотлардан ташқари талаба-ёшларга буюк зот саркарда Амир Темур ҳаёти, унинг лой жанглари тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди. Шундан сўнг декан муовини Ҳ. Эшова барча тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда тадбирни якунлади.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
Институтнинг матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов