Ёшларни истеъдодини, қобилиятини, изланишларини ва меҳнатини рўёбга чиқариш
2021 йил 26 апрель куни “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг “Ердан фойдаланиш” кафедраси мудири проф.А.С.Алтиев ва профессор-ўқитувчилар С.Авезбаев, А.Муқумов, А.Бабажанов, С.Шарипов, С.Рўзибоев,С.Садуллаевлар рахбарлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасалари талабалари республика онлайн фан олимпиадасини 2021 йилда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 2021 йил 31 март 159 - сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Ер ҳуқуқи” фанидан Республика фан олимпиадасининг 1-босқичи ташкил этилди ва белгиланган “Низом” талаблари асосида ўтказилди. Фан олимпиадасининг 1-босқичида Ердан фойдаланиш, Давлат кадастрлари, Геодезия ва геоинформатика кафедраларида ташкил қилинган соҳа тўгаракларидан 19 нафар талабалари билимларини синашдилар. Ушбу босқичда иштирокчиларни саралаб олиш тартиби модул тизимида тест ва ижодий топшириқ кўринишида ўтказилди.
Натижаларга кўра, икки нафар 1-ўринни “Ер тузиш ва ер кадастри“ йўналиши 4-босқич талабалари Идирова Мафтуна Сирож қизи ва Рахимов Хамиджон Ориф ўғли қўлга киритди. 2 - ўрин “Ер тузиш ва кадастри” йўналиши 406 - гуруҳ талабаси Алиёров Жамшид Абдухолиқ ўғли ва 408 гурух талабаси Вахобов Жахонгир Акрам ўғлига насиб этди. 3 ўринни 1 нафар Геодезия, картография, кадастр таълим йўналиши талабаси Жабборова Дилноза Шухрат қизи эгаллади. Фахрли 1 - 2-ўринни эгаллаган талабалар “Ер ҳуқуқи” фанидан Республика фан олимпиадасининг 2-босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Яхши натижа кўрсатган ва фаол иштирок этган талабаларни ва уларни рахбарларини ҳам муносиб тақдирлаш кўзда тутилган. Ғолиб талабаларга омад тилаб, Ер ҳуқуқи фан олимпиадасининг иккинчи босқичида институтимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини кутиб қоламиз.
Ер ресурсларини бошқариш факультети иқтидорли талабалар билан ишлаш
бўйича маъсул С.Р. Шарипов
ТИҚХММИ матбуот хизмати