Ақлли кутубхона бўйича тажриба

Готтинген университетининг профессори Ёханнэс Реккэл ақлли кутубхона бўйича тажрибасини ўртоқлашиш учун ташриф буюрди. Профессор Ё.Реккэл ва институтнинг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори А.Салоҳиддинов, ахборот-ресурс маркази директори в.б. М.Ахмедова ва ЭкоГАТ маркази раҳбари А.Пулатовлар билан ТИҚХММИда smart library (ақлли кутубхона)ни жорий этиш бўйича музокаралар олиб боришди. Музокаралар сўнггида ўзаро ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олинди.

Сўнгра, институт кутубхона ходимлари ва қизиқиш билдирган меҳмонларга ақлли кутубхона яратилиш тарихи, бугуни ва истиқболи хусусида тақдимот тақдим этилди. Тақдимот ақлли кутубхонадан фойдаланиш тартиби, маълумотлар киритиш ва оммага тақдим этиш усуллари хусусида батафсил тушунтириб берилди. Проф. Реккэлнинг тақдимоти кўпчиликнинг диққатини тортгани боис, кўплаб савол-жавобга сабаб бўлди. Сўнггида кутубхона ходимлари сермазмун тақдимот учун ўз миннатдорчилиги билдиришиб, эсдалик совға улашди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов