Соғ танда соғлом ақл
Эрталабки бадантарбия – бу нафақат жисмоний саломатлик гарови балки, инсоннинг руҳияти, ва кайфиятини кўтарадиган, кунни янги куч, янгича иштиёқ билан бошлашига туртки бўладиган муҳим восита. Бу шубҳасиз, оиладаги хотиржамлик, ўқиш жараёнидаги янги ёндашув ва қизиқишлар, меҳнат жамоаларида эса фойдали иш коэффициентининг кескин ошишида ҳам ўз аксини топади.
Муҳтарам Президентимизнинг Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусига бағишлаб, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йилнинг 29-май куни эрта тонгда “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети талабалар турар жойида яшайдиган 1-2-курс талаба-ёшлари, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О. Рўзибаев бошчилигида эрталабки бадантарбия машқларини олиб боришди. Ушбу бадантарбия машқларида 30 нафардан ортиқ талаба-ёшлар қатнашишди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов