Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги фаолияти тўғрисида

Мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, жойларда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ва унга киритилган хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида юртимизда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.  Жумладан, ТИҚХММИда Институт хотин қизлар билан ишлаш бўйича Кенгаш раиси Исмоилова Зухра Карабаевна рахбарлигида ГМ факультети хотин қизлар ва талаба қизлар ўртасида “Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги фаолияти” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р. Чориев, ЎзДЖТУ Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти (PhD) Толибоева Нодира Одилжоновна, ГМ факультети декани  А. Фатхуллаев, факультет хотин қизлар билан ишлаш бўйича маьсул З.Ф. Бекназарова, факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини З.А. Абдурашидов ва  институтнинг  барча хотин - қизлари ва жамоат фаоллари иштирок этишди.

Тадбир, институт хотин қизлар билан ишлаш бўйича Кенгаш раиси Зухра Карабаевна томонидан очиб берилди. Факультет декани А. Фатхуллаев факультетда бажарилаётган маьнавий-маьрифий ишлар бўйича сўз юритдилар ва тадбир мехмони ЎзДЖТУ Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти (PhD) Толибоева Нодира Одилжоновна эса мавзу бўйича қизиқарли фикрларини маруза қилдилар. Тадбир сўнгида факультет хотин қизлар билан ишлаш бўйича маьсул  З.Ф. Бекназарованинг йил якунлари ҳисоботи тингланди ва келгусида бажариладиган ишлар, функцияларни амалга ошириш вазифалари белгилаб олинди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати