Хорижда таълим олиш, тажриба алмашиш истиқболлари
2021 йилнинг 28 июн куни соҳа мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси Буюк Британиянинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Буюк Британияда таълим: Хужжат топширишдан ўқиш бошлангунга қадар” мавзусида Онлайн шаклда вебинар ташкил қилинди.
Мазкур вебинарда “Эл-юрт умиди” жамғармаси маъсул ходимлари, жумладан Guy Young (Ишга қабул қилиш бўйича директор), Sian Hanson (Aкадемик директор), Naira Abrahamyan (менеджер) хамда Шухрат Амоновлар дастур доирасида хорижда таълим олиш услуб ва услубиятлари бўйича тадбир қатнашчиларига маълумот беришди. Вебинарда 300 нафар ёш олим ва докторантлар иштироқ қилишди.
Мавзу ва курсни танлаш бўйича тақдимот жараёнида бир қатор саволларга жавоблар бериб ўтилди, жумладан:
Cизни қизиқишингиз?
Сизга нима ёқади?
Сиз нимани яхши биласиз?
Келажакда нима қилишни хоҳлайсиз?
Таълим олиш бўйича грант ютиш хохлайсизми?
Курс иши?
Изланишлар, изланишлар, изланишлар!
Сизга ёқадиган курсларда қандай модуллар таклиф этилади?
Қандай ўқитилади?
Бу қандай баҳоланади?
Вебинар якунида қатнашчилардан тушган бир қатор саволларга ташкилотчилар томонидан жавоблар бериб ўтилди.
Маълумот “Илмий бўлим” томонидан тайёрланди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати