Жамоанинг саломатлигига масъулмиз

Инсон табиатида жамоавийлик деган тушунча бор. Бу ўзаро ёрдам, бир-бирининг ҳолидан хабар олиш, мурувват кўрсатишдир. Қолаверса, миллий анъана ва қадриятларимиз ҳам шуни тақозо этади. Шундай экан, жамоанинг соғ-омонлиги ва саломатлиги ҳам масъулият ҳисси ва мажбурият бурчига дахлдор. Институтимизда бугун эрталабдан профессор ўқитувчларни коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошлаб юборилди.

Мирзо Улуғбек тумани санитария ва эпедимиология марказининг тажрибали ходимларининг бу ишга эътибор ва салоҳият билан ёндашаётгани барчамизни қувонтирди. Олдинига Ректорат ва кейин факултетма – факултет ўзига хос тартиб ҳамда таркиб билан эмлаш давом этмоқда. Саломатлик ва умр ҳар нарсадан азизлигини унутмайлик, ўз саломатлигимизга эътиборли бўлайлик. Сoғлигимиз туман бойлигимиз экани ҳақ.

 

 

 

Давлат ва ҳукуматимиз миқёсида бу масалага эътибор юқори экани бежиз эмас. Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилни айнан “Ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб номланишида ҳам халқимизга хос бағрикенглик ва меҳридарёлик туйғуси борлигини сезиш қийин эмас.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати