Энeргeтика - бу ……

Бугунги ривожланиш босқичида электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қондириш, мавжуд электр станциялар ва тармоқларни модернизация ва реконструкция қилиш, юқори самарали энергия ишлаб чиқариш технологиялари асосида янги ишлаб чиқариш объектларини қуриш, электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш ҳисобига ёнилғи-энергетика ресурсларини диверсификациялаш электр энергетика соҳасининг асосий мақсади ҳисобланади. 2021 йилгача энергетикани ривожлантиришнинг барча соҳаларига тегишли 52 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.

Республика электр энергетикаси ҳақли равишда Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий тармоқлари таркибига киради. У йирик ишлаб чиқариш ва илмий-техник имконияти билан иқтисодиётнинг ривожланиши ва халқ фаровонлигига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Шу муносабат билан 23-25 октябр кунлари Ўзекспомарказ №2 павилонида 14-Халқаро “UzEnergyExpo-2019” кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада энергетика, энергетик муҳандислик, қайта тикланувчи энергия манбалари, энергия тежамкорлиги, электржиҳозлар, ёритиш ускуналари ва технологиялари, кабеллар, симилар ва арматураси каби бўлимлар бўйича маҳаллий ва халқаро ташкилотлар иштирок этишди.

Шулар жумласидан “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари”  кафедрасининг  409 (ЭЭ) - гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи А.Қ.Давиров бошчилигида кўргазмада иштирок этишди. Кўргазма жуда ҳам кўтаринки руҳда ўтди, талабаларимиз ўзлари учун керакли маълумотларни олишди. Талабаларимиз қайта тикланувчан энергия манбалари бўйича халқаро ташкилот мутахассисларининг кўргазмаларига жуда қизиқиш билдиришди асосан электромобил ҳаммани ўзига жалб қилди. Талабаларимиз бу кўргазмадан етарли маълумотларни олишди.

“Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари “ кафедраси ассистенти Алишер Давиров ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов