Фаоллик сайловчилар талаби

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти  Қарши филиалида 2019 йил 25 октябр куни “Сайловчилар фаоллиги – демократик ислоҳотлар ифодаси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир талабалар билан очиқ мулоқот шаклида ташкил этилди. Тадбирни илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Ҳ.А.Равшанов олиб борди. Тадбирда ТИҚХММИ Қарши филиали директори З.М.Муқимов, ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Р.Убайдуллаев, илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Ҳ.А.Равшанов, “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” факультети декани У.И.Қодиров, “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи Б.Б.Рўзиқулов, 15 нафар академик гуруҳ мураббийлари ҳамда 254 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирга Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Маъмуржон Қораев, Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси Қарши шаҳар Кенгаши депутати Абдусалим Мўминов, Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот – ташвиқот ишлари бўлими мудири Асила Султонова, Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш бўйича гуруҳ раҳбари Алибек Раҳматовлар таклиф этилди. Тадбирни филиалимиз раҳбари З.М.Муқимов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда талабаларга Ўзбекистон сайлов қонунчилиги, Ўзбекистон Республикаси сайлов кодекси, сайлов кодексидаги янгиликлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари, Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссияларининг вазифалари ва ваколатлари, сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари, демократик сайлов, сайловчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида батафсил тушунтириб беришди. Талабалар томонидан берилган саволларга тадбир қатнашчилари томонидан аниқ, қисқа ва тушунарли тарзда тўлақонли жавоб берилди. 

Тадбир қизиқарли ва мунозараларга бой тарзда кўтарингки кайфиятда ўтди. Тадбирни якуний қисмида директор ўринбосари Шавкат Убайдуллаев сўзга чиқиб тадбир меҳмонларига ва маърузачиларга филиал жамоаси номидан миннатдорлик изҳор қилди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов