Очиқ мулоқот шаклидаги учрашув
Ҳозирги кунда Республикамизда фаолият юритувчи ҳар бир ташкилотнинг ривожи учун кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда фуқароларимизнинг изчил ўзгаришлар хусусидаги фикр-мулоҳазалари, қўшимча таклифларини ўрганиб чиқиш мақсадида жойларда турли хилдаги учрашувлар уюштирилмоқда. Ана шундай йиғилишлардан бири жорий йилнинг 27 ноябрь санасида Институтимизда касаба уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида, ходимларнинг талаб ва таклифларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ташкил қилиниб, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Байниязов Эркин Бозорович, Республика кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Бегимқулова Шохида Базарбаевна, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмита раиси Усманова Наргиза Абдурашидовналар иштирокида институтимизнинг 4 анжуманлар залида бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувимизда институтимизда фаолият юритиб келаётган профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлар томонидан саволлар ҳамда таклифлар берилди. Институт касаба уюшмаси қўмитаси сиз томондан билдирилган ҳар бир мурожаатни қонун доирасида кўриб чиқиб, қўшимча имкониятлар учун ҳаракат бошлаганлигини маълум қилади. Сизлар учун маълумот ўрнида шуни айтиб ўтишимиз мумкинки, эндиликда ушбу канал орқали санаториялар учун бериладиган йўлланмалар, туғилган кун ҳамда юбилейлар қолаверса, янги лойиҳа ва эълонларимиз ҳақидаги маълумотларни олишингиз мумкин.
Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов