Ҳамкорлик мақсадидаги ташриф

Трактор ва ирригация тизимларини ишлаб чиқиш бўйича номи донғи кетган АҚШ ва Германиянинг йирик компаниялари ҳамкорликни қўлга қўйиш учун институтимизга ташриф буюрди. CLAAS компаниясининг минтақавий эксперт менежерлари Андрей Раймер ва Василий Сайдер, LINDSAYМДХ давлатлари бўйича менежери Дамьен Кошелин, MASCHIO GASPARDO савдо бўйича директори Слетлана Миколенко, ABHN Trading вакили Бернд Хеннларда иборат делегация институтимизга ташриф буюрди. Институт ўқув ишлари бўйича проректори, проф. Б.Мирзаев институтимиз вакилларини таништириб ўтди. Сўнгра институт ҳақида маълумот ва видеоролик тақдим этилди. Меҳмонлар институт ўқув участкалари ва уларда ўз лабораторияларини жойлаштириш имкониятлари бўйича музокара олиб боришди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар институтимиз лабораторияларига ташриф буюришди. Меҳмонларга институтимизда талабалар ёшлар учун яратилган кенг шароитлари билан танишишди. Икки томон ҳам ҳамкорлик меморандум имзолаш учун келишиб олишди. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик албатта, ўз мевасини беради.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов