Психологик тренинг ўтказилди

Инсон руҳияти кўп нарсага қобил ва қодир. Унинг ҳаракатини бошқариш мезони ҳам руҳиятшунослик илми билан вобаста. Руҳият тананинг қўмондони. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 август кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3898-сонли Қарорига асосан ҳарбий бўлинмаларда психологик ишларни олиб бориш мақсадида 2019 йил 25 январь куни Сирдарё вилояти “Янгиер” туманида жойлашган Мудофаа вазирлигига қарашли 9254-U сонли ҳарбий қисмда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Гидромелиорация” факультети “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси мутахассис психологлари Ш.Раупова ва Д.Мадазизова, ҳамда “Э ва СРБ” кафедраси ўқитувчиси М.Абдуқодировалар иштирокида муддатли харбий хизматчилар билан “Жамоани жипслаштириш” бўйича психологик тренинг ўтказилди. Тренинг бошида катта ўқитувчи Ш.Раупова томонидан ҳарбий хизматчиларга “Муомала ва мулоқот”, “Шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари” мавзуларида маъруза ўқилди. Маъруза давомида ҳарбийлар томонидан жуда кўп саволлар берилди ва ушбу саволларга улар аниқ ва таъсирчан жавобни олдилар. Маъруза қизиқарли тугатилгач, катта ўқитувчи Д.Мадазизова томонидан психологик тренинг ва ўйин ўтказилди. Ташкил этилган психологик тренинг юқори савияда, кўтаринки руҳда, савол - жавобларга бой ва сермазмун ўтди.

“Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси маънавий маърифий ишлар бўйича масъули Ш.Раупова ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов