Семинар-треннинг
Институтнинг “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси ташаббуси билан 2019 йил 1 - май куни 7-маърузалар залида “ҚСХЭА” факультетининг 2-курс талабалари ҳамда кафедра магистрантлари иштирокида Краков технология университети тадқиқотчиси ва кафедра профессори т.ф.д. Турсунов Обиджон Бобоқуловичнинг “Potential for Development of ALTERNATIVE ENERGY in Uzbekistan” мавзусидаги семинар-тренинги ташкил этилди.
Семинар-тренингни ташкил этишдан мақсад, талабаларга қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича батафсил маълумот бериш, шунингдек, т.ф.д. проф. О.Б. Турсуновнинг ушбу соҳада олиб борган илмий-тадқиқот ишлари билан талабаларни яқиндан таништириш. Семинар-тренинг давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олишди.
“ЭТ ва ҚТЭМ” кафедраси мудири PhD Д.Б.Қодиров ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов