SCIVAL АНАЛИТИК тизимидан самарали фойдаланиш

Нидерландиянинг Elsevier команиясининг маҳсулотларидан бири бўлган, SciVal аналитик тизими, илмий тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш, тизимда мавжуд ОТМ ҳамда ИТМлардаги илмий натижаларни илм аҳлига етказишга ва улардан самарали фойдаланишга қаратилган. Жорий йилнинг 2 май санасида, Нидерландиянинг Elsevier команияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида имзоланган “Илм-фан 2020” лойиҳаси доирасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида, Elsevier компаниясининг Марказий Осиё бўйича директори Алия Оспанова  иштирокида SciVal аналитик тизимидан самарали фойдаланиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингни ўтказишдан асосий мақсад ТИҚХММИда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, докторантлар ҳамда магистрантларнинг ўз илмий ишларини тизимли ташкил этишлари ва илмий тадқиқот натижаларини халқаро илғор маълумотлар базаларидаги журналларда чоп эттиришларига замин бўлиб хизмат қилади.

Даставвал, Алия Оспанова  SciVal аналитик тизимидан самарали фойдаланиш бўйича қисқача маълумот бериб ўтди ва тадбир иштирокчиларда, мазкур тизим веб саҳифасига кириш орқали тизимдан фойдаланиш бўйича кўникма ҳосил қилди. Тизимнинг асосий афзалликларидан бири, жаҳоннинг энг сара университетлари ва уларда фаолият юритиб келаётган олимлар билан айнан бир нечта соҳаларда илмий ҳамкорликлар ўрнатишда муҳим бир омил бўлиб хизмат қилиши билан бир қаторда, ОТМнинг илмий соҳадаги натижаларини таққослаб кўриш имкониятини ҳам яратади.

Қўшимча қилар экан, ТИҚХММИнинг халқаро рейтингларда ўз ўрнини топишида халқаро илмий журналларда институт профессор-ўқитувчиларининг Scopus маълумотлар базаси таркибидаги журналларга илмий мақолаларни тайёрлаш, уларни мазкур база талаблари асосида тақдим этишлари ҳамда хорижлик ҳаммуаллифларнинг мавжудлиги, тақдим этилаётган илмий мақолаларга қилинадиган иқтибосликларни кўпайишига туртки бўлишини таъкидлаб ўтди. Қувонарлиси шуки, Quacquarelli Symonds (QS) Дунё университетлари рўйхатини эълон қилганида, Нидерландиянинг Elsevier компанияси билан ҳамкорликда Scopus рўйхатидаги журналларда ОТМ ходимларига тегишли бўлган илмий ишлар жамланмасидан фойдаланиши, тадбир иштирокчиларида ушбу маълумотлар базаларга бўлган қизиқишларини янада орттирди.

Халқаро рейтинг фаолиятини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Ғ. Ғозиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов