Назариянинг асоси - амалиёт
Таълим беришда, албатта, назарий билимларнинг ўзи етарли эмас. Олинган билим ва малака бевосита амалиёт жараёнида кўзга ташланади. Институтимизнинг “Ер ресурсларини бошқариш” факултети "Ер тузиш ва ер кадастри" 2 - курс талабалари айни кунларда “Геодезия” фанидан институтимизнинг илмий-ўқув маркази ҳудудида амалий машғулотлари олиб боришмоқда. Бундан мақсад эл-юрт корига ярайдиган, тизим учун салоҳиятли ходимларни етказишдир.
“ Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов