Давра суҳбатида

2019 йил 3 майда институтнинг янги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитасининг эксперти, сиёсатшунос олима  проф. Ж. Т. Шермухамедова билан  институтнинг талаба қизлари ўртасида  давра суҳбати бўлиб ўтди. Жамила Шермухаммедова ҳозирги кунда хотин-қизларнинг иш билан таъминланганлиги, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларга ёрдам бериш, қизларни оилага тайёрлаш, турли хил оқимларга кириб кетмаслик ва қизларимиз тўғри фикрлай олиши тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Давра суҳбати интерактив методи орқали олиб борилди. Талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар ушбу давра суҳбатидан жуда ҳам мамнун бўлдилар. Шундан сўнг талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига ижобий жавоб олишди.

Институт хотин-қизлар кенгаши раиси Зулфия Ҳафизова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов