Экологик марказ раҳбарининг таклифи

Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ)нинг янги тайинланган бажарувчи раҳбари Маҳмудов Зафар Хакимович ТИҚХММИга расмий ташриф буюрди. Учрашувда институт раҳбариятидан ректор Ў. Умурзаков, халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А. Салоҳиддинов, ЭкоГАТ маркази бошлиғи А.Пулатов, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш.Рахмонов, МОМЭМ марказий раҳбари З.Махмудов, МОМЭМнинг Ўзбекистондаги директори Ш.Умаров, МОМЭМнинг Илмий, лойиҳа ва ресурсларни бошқариш бўлими бошлиғи Ш.Ахмедов таркибда музокаралар олиб борилди. Нуфузли меҳмон Зафар Ҳакимович иш жараёнида кўп йиллардан бери институтнинг довруғини эшитгани ва ташрифидан фахрланишини таъкидлаб ўтди.

 З. Махмудов Марказий Осиё давлатларининг сув ресурсларини бошқариш ва экологияни ижобий жиҳатларини ўрганиб бошқа ҳудудларга ҳам тарқатиш МОМЭМнинг вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Институтимиз ректори, аввало, уларнинг МОМЭМнинг раҳбари этиб сайлангани билан табриклади. Бугунги кунгача ҳамкорликда қилинган самарали лойиҳалар, уларнинг талаба, магистрантлар ҳаётида катта ўзгаришлар келтиргани айтиб ўтилди. Шу жумладан, Смарт ватерс лойиҳаси доирасида ғолиб бўлган талабалар кўплаб бошқа мусобақаларда совринли иштироки ҳақида батафсил айтилди.

Ректор Ў.Умурзаков сув ва экология бўйича Марказий Осиё талабаларини магистратура босқичини ТИҚХММИда таҳсил олиш нафақат магистрантлар, балки келажак раҳбарлар бўлиб етишиб ўзаро келишган ҳолда сув ва экология муаммоларини баҳамжиҳат тарзда ҳал қилишда қўл келишини таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, ректор Ў.Умурзаков томонидан ТИҚХММИ иқтидорли талабаларнинг сув ва экология бўйича шеърларини китоб қилиб чиқарилаётгани ва бу лирик чекиниш албатта, илмий изланишда билвосита ижобий таъсир кўрсатиши айтиб ўтилди.

Ректор учрашувда 3 (инновацион) ғояни илгари суришди. Биринчиси ҳамкорликда магистратурани жорий этиш, иккинчиси Марказий Осиё профессорлари ўзаро SCOPUSда илмий мақолалар ва изланишлар бажариш ва учинчиси сув ва экология бўйича халқаро олимпиада ўтказиш каби ғоялар илгари сурилди. Шунингдек, учрашув сўнггида эсдалик совғалари улашилди ва фахрий меҳмон сифатида институт эшиклари доим очиқ эканлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш. Рахмонов ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов