ҲАМКОРЛИКНИНГ МУСТАҲКАМ ТИЗИМИ
Германиялик ватандош - хорижий олимлар иштирокида ТИҚХММИда ¨Қишлоқ хўжалигида технологияларни қўллаш иқтисодиёти¨ мавзусида бир ҳафталик семинар ташкил этилди Ватандошлар билан ҳамкорлик қилишнинг узоқ муддатли ва мустаҳкам тизимини яратиш ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида 2019 йилнинг 29 июлидан 2 августигача Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ватандошлар - Германиянинг Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Лейбниц институти (IAMO) олимлари, Др. Нодир Джанибеков ва Др. Ғолиб Санаевлар томонидан инглиз тилида ¨Қишлоқ хўжалигида технологияларни қўллаш иқтисодиёти¨ мавзусида докторантлар ва ёш ўқитувчилар учун илмий семинар муваффақиятли ташкил этилди.
Мазкур илмий семинарда асосан қишлоқ хўжалиги технологиялари ва уларнинг амалдаги татбиқи билан ўзаро муносабатларини таҳлил қилиш бўйича тадқиқотчиларнинг билим ва тажрибаларини оширишга эътибор қаратилиб, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш учун мос аграр сиёсатни аниқлаш бўйича семинар иштирокчиларида зарурий билим ва кўникмаларни шакллантириш мақсад қилинган.
Илмий семинар жараёнида фермерларнинг қарор қабул қилиш, индукциялашган технологик ўзгариш модели, қишлоқ хўжалиги технологияларини қўллашда танлов экспериментлари, технологик турғунлик, инновацион технологияларни тадбиқ этиш ва инновацияларни тарқалиши тўғрисидаги тадқиқотларлар қамраб олувчи билимлар берилди.
Илмий семинарда ТИҚХММИ SUSADICA (Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш” PhD мактаби докторантлари, ёш профессор-ўқитувчилари билан биргаликда ТоШДАУ, ТДИУ тадқиқотчилари ҳам фаол иштирок этишди.
ТИҚХММИ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Т.Султанов,
SUSADICA (Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш” PhD мактаби масъул координатори Др. Н.Мухамедова
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов