МУЗЕЙ ТАРБИЯ МАСКАНИ

Ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида музейларнинг орни, аҳамияти беқиёсдир. Музейлар ёш авлодни тарихимиз, моддий ва маданий меросимизни нақадар чуқур илдизга эгалигини сингдирган ҳолда, уларни Ватанга муҳаббат ва садоқат туйгулари билан тарбиялашга хизмат қилмоқда. Шу мақсадни кўзлаган "Гидромелиорация" факултети Сув хўжалиги ва мелиорация йўналиши 2-курс 202-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси доцент Маматалиев А.Б. раҳбарлигида Ўзбекистон тарихи давлат музейига ташриф буюришди.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи минтақамиздаги энг йирик маънавият ва маърифат масканларидан бири ҳисобланади. Унинг захирасида 300 мингдан ортиқ бебаҳо осори атиқалар, археология, нумизматика, этнография, тасвирий санъат, ҳужжатлар, фотонегативлар мавжуд бўлиб, улар замонавий шарт-шароитда сақланмоқда. Буларнинг барчаси ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдириши табиий. Бу ташриф ҳам талабаларимизда тарихимиз ва миллий қадриятларимизга нисбатан юксак ҳурмат-эҳтиром туйғуларини уйғотган бўлса ажабмас.

Доцент Адҳам Маматалиев ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов