Театр билан тиллашиб
Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Ҳар бир санъат инсон қалби, шуури ва руҳиятига ижобий таъсир этиб, унинг эстетик дидини шакллантириш, маънавий дунёсини бойитиш, дунёқарашини ўзгартириш қудратига эгадир. Санъатнинг турлича кўринишлари бўлсада, уларнинг гултожи театр эканлиги кўпчилик санъаткорлар томонидан эътироф этилган. Ана шу жиҳатдан ҳам театрнинг мўъжаз саҳнаси кўнгилларни завққа тўлдиради, инсон тафаккури ва маънавиятини бойитишга хизмат қилади.
2020 йил 26 январь куни соат 18:00 да Ўзбекистон давлат драма театрининг бош режиссёри Олимжон Салимов томонидан саҳналаштирилган, драматург Шароф Бошбеков қаламига мансуб “Ер барибир айланаверади” спектаклига ГИМ факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Рўзибаев ҳамда 1-курс талабаларининг ташрифи уюштирилди. Спектаклда халқимиз олдига қўйилаётган улкан вазифаларни амалга оширишда тўсиқ бўладиган, халақит бераётган иллатлар хусусида ҳам аламли, ҳам дардли, ҳам очиқ мулоқотга, баҳсга чорловчи, бугунги куннинг қаҳрамони, ортидан халқни эргаштира олувчи, халқни дарди билан яшай оладиган раҳбарнинг характери, унинг изтироб ва орзулари очиб берилган.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов