ТИҚХММИ ва Волгоград Давлат Университети ўртасидаги ҳамкорлик

2020  йил  29 январь куни “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетининг ТЖИЧАБ, ЭТваЭЖФ,  ЭТваҚТЭМ кафедралари  профессор ўқитувчилари, шунингдек, ҚХМ кафедраси мудири К.Астанакуловлар иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди. Ушбу видеоконференция “Қишлоқ хўжалигидаги ерлардан фойдаланишни оптималлаштириш ва Россия Федерациясининг агросаноат мажмуасининг экспорт салоҳиятини конвергент технологиялар асосида оптималлаштириш” халқаро форуми доирасида “Муҳандис кадрларни тайёрлаш ва яратиш бўйича қўшма ўқув дастурларини амалга ошириш”  мавзусида  ўтказилди.

Волгоград   Давлат  Университети  томонидан  Халқаро алоқалар бўлими бошлиги Г.Н.Гришина  бошчилигида  “Мухандислик-технологик ” факультети  декани  т.ф.д., доц. И.А. Несмиянов, “Электроэнергетика” факультети декани  т.ф.н., доц. В.В.Карпунин, “Эколог-мелиоратив” факультети декани қ.х.ф.н., доц.О.А.Кулагина  ва кафедралар аъзолари  қатнашдилар.

Суҳбат давомида  ўқув, илмий йўналишдаги, икки томонлама ўқитувчилар стажировкаси, малака ошириш, шунингдек талабалар, магистрлар, докторантлар алмашув дастурлари тўғрисида келишув масалалари кўрилди. Институт томонидан профессорлар  К.Астанакулов, А.Раджабов, Р.Газиева, доцентлар А.Усманов,  А.Бердишев, Ш.Убайдуллаева ва бошқалар ўзларининг таклифларини беришди. Кўрилган масалалар бўйича томонлар розилиги асосида икки томонлама йул харитасини тайёрлаш масаласида келишиб олинди.

“Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти" факультети ТЖИЧАБ кафедраси мудири Р.Газиева ахбороти

Институт матбуот хизмати Р.Жуманиёзов