Ҳамкорликнинг янги чўққилари
Бугунги кунда сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш учун мавжуд сув билан боғлиқ инфраструктурани масофадан бошқариш ва автоматлаштириш замоннинг энг асосий талабларидан ҳисобланади. Шу мақсадда 30.01.2020 йилда Ҳиндистоннинг Шарда университети докторлари Пужа ва Аҳмад Исмоиллар институтимизнинг “Гидрология ва гидрогеология” кафедрасига ташриф буюришди. Ташрифнинг асосий мақсади Ўзбекистоннинг айрим сув омборларида тажриба тариқасида бошқариш усулларини автоматлаштириш масаласи кафедра профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда олиб бориш бўлди. Ҳамкорликнинг дастлабки босқичи муваффақиятли ўтди.
"Гидрология ва гидрогеология"кафедраси ассистенти С.Қодиров ахбороти
Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов