Ёдгорлик мажмуасида
2021 йил 27 январ куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультети декани ўринбосарлари С.Очилов ва Ж.Шоназаров ҳамда "Геодезия ва геоинформатика" таълим йўналиши 110-111-гуруҳ талабалари Қарши шаҳрида жойлашган Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди. Ташриф давомида декан ўринбосарлари талабаларга Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ ёдгорлик мажмуаси тўғрисида маълумотлар беришди. Хўжа жарроҳ ёдгорлик мажмуаси — Қарши шаҳридаги меъморий ёдгорлик (14-аср). Соҳибқирон Амир Темур 14-аср охирларида Шом ерларини забт этган пайтда улуғ саҳобалардан бири Абу Убайда Омир ибн ал Жарроҳ қабри хокидан келтириб Қарши шаҳрида дафн эттирган ва у ерга мақбара қурдирган. Аамир ибн Абдуллоҳ ибн ал-Жарроҳ (583-638) кўпроқ Абу-Убайдаҳ ибн ал-Жарраҳ номи билан танилган бу инсон Пайғамбаримизнинг буюк издошларидан бири эди. Умар р.а Ҳалифалиги замонида Мусулмон қўшинининг катта қисмида қўмондон сифатида иш олиб борган. Умар р.а томонидан ўзидан кейин Халифалик лавозимига тавсия этилганлардан бири ҳисобланади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати