Гарвард университети кутубхонаси пештоқидаги шиор

Билим олиш вактинчалик азоб, билимсизлик - бир умр азоб. Гарвард университети кутубхонаси пештоқидаги шиор

2021 йил 30-март куни Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети декани ташаббуси билан Гидромелиорация, Ер ресурсларидан фойдаланиш факультетлари ва магистратура иқтидорли битирувчи талабалари учун “Билмаслик вақтинчалик азоб, билимсизлик бир умрлик азобдир” мавзусида Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТСТ АгроКластер” илмий ишлар бўйича раҳбари ўринбосари биология фанлари доктори, профессор, академик Б.Зарипов иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида академик Б.Зарипов томонидан ёшларга илм олишнинг нечоғлик муҳим эканлиги тўғрисида маъруза қилинди ва 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш” йили давлат дастури тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, пандемия даврида коронавирус касаллиги қандай касаллик эканлиги ва ундан қандай сақланиш кераклиги тўғрисида тақдимот қилинди. Тадбир сўнгида иқтидорли битирувчиларни “ТСТ АгроКластер” га ишга таклиф қилиб, дастлабки уч ойлик синов муддатида олти миллионлик ойлик берилиши сўнгра бу маош 10-15 миллион сўмгача кўтарилиши тўғрисида маълумот берди. Тадбирда талабалар ўзлари томонидан берилган саволларга жавоб олдилар.
 


 

ТИҚХММИ матбуот хизмати