Музей бўйлаб мозийга
“Гидромелиорация” факультетининг “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси йўналиши Гидрология (сув омборларида) 315 – гуруҳ талабалари билан гуруҳ мураббийси ассистент Гулнора Жумабаева бошчилигида 2019 йил 27-апрель куни Темурийлар тарихи музейига саёҳат уюштирилди. Саёҳат мобайнида Темурийларга тегишли тарихий маълумотлар музей ходимлари томонидан қўйидагича таърифланди. Моҳир саркарда ва сиёсатчи, ислоҳотчи, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик илм-фан ва маданият ҳомийси бўлган Амир Темур Мовароуннаҳр сиёсий кураш майдонида, Амир Темурнинг фатҳи, Мўғулларнинг чекиниши, Ҳусайн ва Темурнинг Самарқандни эгаллаши ҳамда улар ўртасидаги низони кучайиши каби бир қатор бобомиз тарихига оид маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, талабалар бобомиз Амир Темур тарихи музейига ташриф чоғида қадимий пул муомала вазифасини ўтаган кумуш тангалар, қурол-аслаҳалар, сопол идишлар ва тарихий қўлёзмаларни кузатиш ва улар ҳақидаги маълумотларга эга бўлишди.
“Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти Г. У. Жумабаеванинг ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов