Табриклаймиз.

Маълумки, муқаддас Қуръони каримнинг энг катта сураларидан бири – “Нисо”, яъни, “Аёллар” деб аталади. Аллоҳ таоло ушбу сурада инсонларни аёлларга адолатли муносабатда бўлишга даъват этади ва бу илоҳий сўзлар замирида албатта теран ҳикмат мужассам. Зеро, жамиятимиз ҳаётини Хотин-қизларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ҳар соҳада уларнинг ўрни, ўз мавқеи бор. Бугунги кунда юртимизда аёлларга бўлган эътибор ҳар жиҳатдан юксалди.

Жумладан, таълим тизимида фаолият кўрсатаётган ва бугун таваллуд аёмини  нишонлаётган Холиқова Наргиза Абдувалиевна бор тажрибасини ёшлар таълим-тарбиясига бағишлаган фидоий аёлларимиздандир. Ҳурматли Наргиза Абдувалиевна, таваллуд аёмингиз муборак бўлсин.  Яратганни ўзи сизни ёмон кўздан, бало қазолардан асрасин!

 

 

                                   

  ЁБИБ декан муовини  К.Усмонов

                              ТИҚХММИ матбуот хизмати