Маърифатпарвар муаллимларни муборакбод этиб
Дунёдаги минг-минглаб касблар орасида иккитаси алоҳида ажралиб туради. Буларнинг бири шифокорлик, иккинчиси ўқитувчиликдир. Токи одамзот бор экан, уларсиз ҳаётни ва саломатликни тасаввур этиш қийин. Бу касб ўзининг маъно-мазмунини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди. 1- октябр "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев томонидан "Геодезия ва геоинформатика" кафедраси доценти Инамов Азиз Низамович махсус фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди. Шу фурсатда фойдаланиб ҳурматли ҳамкасблар, касб байрамларингиз билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз!
ТИҚХММИ матбуот хизмати