Қадриятлар қалқондир 

Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир. Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. 

II жаҳон урушида Ўзбекистонимиздан 1 миллион 433 минг 230 нафар одам иштирок этди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди.

“Гидромелиорация” факультети, “СХМ” йўналиши 307-гуруҳнинг талабалари гуруҳ раҳбари Т.Апакхужаева билан биргаликда  2019 йил  25 октябрь куни мустақиллик майдонига зиёрат қилиш учун ташриф буюрдилар. 

Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор. Ана шу мақсадда истиқлол йилларида 35 жилдлик “Хотира” китоби чоп этилди ва уруш қурбонларининг номи мамлакат пойтахтидаги Хотира майдонига ўрнатилган темир мазкур “дафтар”га зарҳал ҳарфлар билан битиб қўйилди.1999 йил 9 майидан эътиборан бу майдон мамлакатимиз фуқароларининг қалбига яқин, ўтганлар руҳи ёдга олинадиган, дуолар ижобат бўладиган гўшасига – муқаддас маконга айланди. Шундан буён бу ер – зиёратчилар билан гавжум.

Ушбу зиёратдан мақсад  ёшларда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш бўлиб, талабалар ушбу зиёрат асносида бизнинг ҳозирги кунимиз учун курашган аждодларимизни хотирамизда сақлаш, орамиздаги фидойи инсонларнинг, тинчликнинг қадрига етиш лозимлиги, тинч-осойишта яшаётганимиз, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун тер тўкиб, унумли меҳнат қилаётганимиз, Ватанимиз келажагини таъминлаш, баркамол инсон бўлиб етишиши учун ёшларга кенг имкониятлар эшигининг очилганлигига  шукроналар келтириш лозимлиги ҳақида хулосаларга эга бўлдилар.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов