Афғонистонлик делегация таркиби институтимизда
Афғонистоннинг Ташқи ишлар вазирлигидан Мирвайс Сохраби, Бахлол Джавед Карим, Энергетика ва сув ресурслари вазирлигидан Хидаятулла Мунеб, Кудратулло Самади, Хамид Саиди, Фаиз Ахмад Манави, Мухаммад Шах Мубашер, Абулла Наими, Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазирлигидан Шакирилла Хашими, Мохаммад Афзал Савари, Марказий Осиё минтақавий экологик марказининг Афғонситондаги мутахассиси Мухаммад Азим Кошифийдан иборат делегацияси институтимизда таълим ва тадқиқот жараёни билан танишиш учун расмий ташриф буюришди.
Учрашувни институт ректори в.в.б. Б.Мирзаев очиб берди. Институтимиз тарихи, таълим ва тадқиқоти жараёни тўғрисидаги маълумотдан сўнг Афғонистон делегациясига сўз берилди. Афғонистон Муҳаммад Азим Кашифий сўзга чиқиб, делегацияни илиқ кутиб олинганини мамнуният ила таъкидлаб ўтди. Институтнинг кенг кўламли ишлари ва халқаро талабаларнинг ўқитиш тизими билан жиддий қизиқишди.
Афғонистон Республикасида институтимиз филиалини ҳамда масофавий таълим олиш имконини жорий қилиш бўйича фикрлар ўртоқлашилди. Б.Мирзаев меҳмонларни институтимиз лабораториялари билан танишиш учун таклиф қилдилар.
Делегация Технологик жараёнларни автоматлаштириш ўқув-илмий лабораторияси, Қишлоқ хўжалик машиналари павильони, Гидротехник иншоотлар ва гидромелиорация факультети ўқув лабораторияларига, шунингдек, Инновациялар илмий тадқиқотлар кластерига ташриф буюришди ва ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов