Келажак пойдевори

2019 йил 29 ноябр куни институтимиз профессор-ўқитувчилари Б. Ш. Матякубов ва Б. М. Рахманов иштирокида Учтепа туманидаги 197-мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида битирувчи ўқувчиларга институт хақидаги видео ролик намойиш этилди. Факультетлардаги таълим йўналишлари ҳамда институтда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ва чет элдаги институтлар билан ҳамкорликда ҳозирги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар, институтни дунёда эгаллаган рейтинги  тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди. Талабаликка қабул қилиниши учун мактаб битирувчилари мактабда ўқилаётган барча фанларни юқори даражада янада чуқурроқ билишлари кераклиги таъкидлаб ўтилди. Давра суҳбати сўнгида савол-жавоблардан келиб чиққан ҳолда маълум бўлдики, мактаб битирувчиларининг аксарияти келгусида ТИҚХММИга ҳужжат топширишлари бўйича қизиқишини кучайтиришга эришилди.

“Ирригация ва мелиорация” кафедраси профессори Б. Матякубов ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов