“Риштон-рангли жилоси” номли кулолчилик кўргазмасида
Жорий йилнинг 28-29-ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент Маданият ва санъат кўргазма дирекцияси, Ёшлар ижодиёт саройи ва “Ҳунарманд” уюшмаси Риштон туман бўлими ҳамкорликда Ёшлар ижод саройида “Риштон-рангли жилоси” номли кулолчилик кўргазмаси бўлиб ўтди.
Мазкур кўргазмада “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг талаба-ёшлари гуруҳ мураббийлари билан биргаликда иштирок этишди. Кўргазмада Риштонлик 22 нафар ёш кулоллар томонидан Риштоннинг замонавий кулолчилик маҳсулотлари намойиш этилди. Риштонлик кулолларни ўз қўллари билан яратган санъат асар барча йиғилганларга манзур бўлди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Дарҳақиқат, бугун юртимизда ҳар бир соҳада самарали ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу кўргазма ҳам ёш кулолчиларимиз учун қўйилган илк қадам, янада кулолчилик санъат асарларини нафақат юртимизда бутун дунё бўйлаб намойиш этишларига тилак билдирамиз. Ушбу кўргазмадан факультетимиз талаба-ёшлар жуда яхши таассуротлар билан қайтишди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов