ОИВнинг инсон саломатлигига таъсири
ОИВ муаммоси жамият, миллат равнақига жиддий путур етказувчи бўлиб, ҳозирги дунё давлатларини ташвишга солиб келмоқда. Дунёда милионлаб инсонлар ҳаётдан бевақт кўз юммоқда. Бу жирканч касаллик билан касалланганларнинг тузалиши жуда ҳам қийин. Ушбу касалликни ёшларга, яъни ўсиб келаётган талаба ёшларимиз соғлигига таъсири юзасидан тушунча бериш учун Тошкент шаҳар СПИД маркази шифокори Д.М.Эрматова “Ер ресурсларини бошқариш” факультетига ташриф буюрди.
У ўз маърузаси билан талаба ёшларга ОИВ инфекцияси профилактикаси тўғрисида ҳамда гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатлари ҳақида далилий мисоллар келтириб, талабаларга тўлиқ тушунарли даражада видеороликлар орқали маълумотлар беришди. Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов