Республикада биринчи заргарлик мактабига ташриф
Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритганидан кейин юртимиз, халқимиз тарихини чуқур ўрганиш, уни илмий асосда ҳаққоний тадқиқ этиш, қадимий манбаларни холислик билан асл ҳолида тиклаш, давлатчилик тарихининг илдизларини очиб бериш республикамиз маданий, маънавий ҳаётидаги асосий масалалардан бирига айланди.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” таълим йўналиши 127-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи И.Ғаниев бошчилигида Қарши шаҳрининг марказида жойлашган республикада биринчи заргарлик мактаби ва “Одина” ҳунармандлар марказига ташриф буюришди.
Шундан сўнг талабалар Қиличбой ва Хўжа Абдул Азиз мадрасаларига ташриф буюришди. Талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлақонли жавоблар қайтарилди. Юртимиз Мовароуннаҳрнинг Бухоро, Самарқанд, Марв, Урганч, Ахсикет, Хива, Шош, Марғинон ва бошқа шаҳарларидаги маърифат масканлари бўлмиш мадрасаларда етишиб чиққан алломалар ҳақида, улар таҳсил олган мадрасалар ва ҳозирда юртимиз Ўзбекистонда ишлаб турган мадрасалар ҳақида талабаларга маълумот бериб бориш биз учун ҳам фарз, ҳам қарз дейди - "Олтин мерос" халқаро хайрия жамғармаси вилоят муассасаси директори Шарофат Ашурова.
127-гуруҳ мураббийи Илҳом Ғаниев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати